"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа раҳбариятидан "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Моратани сотиб олишларини сўраши мумкин, дея хабар берди "Mundo Deportivo".
Маълумотларга кўра, Хави яқин орада бу масала бўйича Лапорта билан гаплашади. Ҳозирча клубнинг ғояси Моратага пул сарфламасдан ёзда бир йўла Эрлинг Холанд трансферини амалга ошириш. Лекин Фатининг жароҳати бу вазиятни ўзгартириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ансу Фати Испания кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Атлетик"ка қарши ўйинда жароҳат олиб, камида 3 ойга сафдан чиққан.