Италия А сериясининг 23-туридан ўрин олган учрашувда "Наполи" "Салернитана"ни мағлуб этди. Учрашув Неаполдаги "Диего Армандо Марадона" стадионида бўлиб ўтди ва 4:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
"Наполи" сафида Хуан Жезус, Амир Раҳмани, Дрис Мертенс ва Лоренсо Инсинелар гол уришди. "Салернитана"нинг голини Федерико Боназзоли киритди.
“Наполи” 49 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Салернитана 10 очко билан охирги ўринда.
А Сериянинг 23-туридан ўрин олган бошқа ўйинларда "Специя" ўз майдонида "Сампдория"ни мағлуб этди (1:0), "Торино" ва "Сассуоло" дуранг (1:1) ўйнади.