Нигерия футбол иттифоқи раҳбари Амажу Пинник миллий терма жамоа бош мураббийи Августин Эгуавон ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Эгуавон ўз фаолияти учун доимий иш ҳақи билан таъминланмаган. У жамоанинг мавсум охиригача бошқариб турувчи вақтинчалалик мураббийи саналади. У терма жамоа Африка чемпионатининг плей-оффига чиққанида махсус гонорар билан мукофотланган. У фақатгина ютуқли ўйинлардагина бонусга эга бўлади".
Эслатиб ўтамиз, Эгуавон жамоаси кеча Тунис терма жамоасига енгилиб, турнирни тарк этган эди (0-1).