Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп "Штутгарт" қарши кеча тунда бўлиб ўтган драмматик учрашувдан сўнг интервью берар экан, бу учрашув ажойиб воқеаларга бой бўлганини таъкидлади.
"Ўйинни жуда яхши бошлаган эдик, аммо иккинчи бўлимда майдонда ақл бовар қилмас воқеалар юз бера бошлади.
Биз иккинчи бўлимда иккинчи голни урганимиздан сўнг, ўйин тизгини ўз қўлимизда ушлаб турган эдик. Аммо, "Штутгарт" шогирдларимга қарши ақлдан оздирар даражада босим уюштиришди ва ҳисобни ўзгартиришнинг уддасидан чиқишди. Қандай қилиб ўз дарвозамиздан учта тўп олиб чиққанимизни сезмай қолдик.
"Шундан сўнг шогирдларим ўзларини қўлга олишди ва ҳақиқийчемпионларга ҳос ўйин кўрсатишди. Яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо мехмонлар сўнгги дақиқаларда дарвзозамиз олдида ҳақиқий штурм уюуштиришди ва ҳақли равишда ҳисобни тенглаштиришди.
"Ўша вазиятда нима учун икки ҳимоячимихз бирваракайига тўпга ташланишганини тушунмайман. Балки, ортиқча ҳаяжонланиб юборишгандир. Нима бўлганда ҳам, шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. "Штутгарт"га эса алоҳида раҳмат. Чунки бундай ўйинлар шогирдларимга дарс бўлади. Умуман олганда кеча биз чемпионатнинг энг чиройли ўйинини ўтказиб бердик. Бу ўйинни анчагача эсимдан чқара олмасам керак. Қолаеврса, мухлисларни ҳурсанд қила олдик деб ўйлайман", -дейди Клопп клуб расмий сайтига берган интервьюсида.