Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

"ПСЖ" собиқ футболчиси Мессини ҳимоя қилган Бенземани танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг Лионель Месси ҳақидаги айтган гапларига муносабат билдирди.

Аввалроқ, Карим "Ким Мессини танқид қилса, у футболни тушунмайди"-деганди.

"Бензема шундай демоқда, чунки, у ПСЖ ўйинларини кўрмади. Агар Карим ПСЖнинг кўрсатаётган ўйинларини кўрганида эди, камида танқидий фикр билдирган бўларди.

ПСЖга биз билган Месси келмади. Айнан шу сабабли, танқидлар конструктивдир, у ҳар доим салбий эмас. Месси ўзининг энг яхши спорт формасида эмас дейиш футболни тушунмасликни англатмайди", – Ротеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.

Жорий мавсум Месси Франция чемпионатида 12 та ўйин ўтказиб, битта гол киритди ва бешта голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 23:49, 25.01.2022.
Ўқилди: 2864 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик