Кириш Регистрация

Япония ОЧЛ 1/8 финал ўйинлари санаси ўзгартирилишига қарши

Баҳо:
+ | -

Япония футбол уюшмаси ва Япония Жей-лигаси Осиё Чемпионлар Лигаси тақвимига киритилиши кутилаётган ўзгаришларга қарши чиқди. Бу ҳақда «Goal.com» интернет-нашри хабар бермоқда.

Апрель ойида эълон қилиниши кутилаётган ҳамда ОФК қўмиталарининг 22 мартдаги йиғилишида қабул қилиниб бўлган қарорга кўра, дастлабки тақвим режасига кўра 29 ва 30 май кунларига белгиланган ОЧЛ 1/8 финал ўйинларини бир ҳафта олдинга – 22 ва 23 март кунларига кўчирилади. Бунга сабаб —  3 июнь куни ЖЧ-2014 саралашидаги иштирокини бошлайдиган Яқин Шарқ давлатларига ушбу баҳсларга тайёргарлик учун вақт ажратиб беришдир.

«Goal.com» нашрига кўра, Япония футбол уюшмаси ва Япония Жей-лига биргаликда ушбу таклифга қарши чиқиш бўйича келишиб олишган.

«Бу масала бўйича Япония ўз эътирозларини билдирган эди, бироқ ОФК бизга қулоқ солмади. Муҳим мусобақалардаги ўйинлар тақвимини, уларга икки ойдан камроқ вақт қолганида ўзгартириш – жуда ғалати ва мусобақанинг ўтишини тезлаштириб юбориш ҳам ёмон ғоядир», деди Япония футбол уюшмаси техник директори Хироми Хара.

ОФК бу ҳақдаги сўнгги қарорини апрель ойи бошида эълон қилиши кутилмоқда.

Манба: www.goal.com

Биз яна ЎзПФЛдан хафа бўламиз...

Киритилди: 12:13, 01.04.2012.
Ўқилди: 7804 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик