«Ньюкасл» футболчиси Киран Трипьер Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби раҳбари Даниель Левини танқид қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Киран «шпорлар» шарафини ҳимоя қилиб, жамоанинг Чемпионлар лигаси финалига йўл олишига катта ёрдам берган эди.
«Чемпионлар лигаси финалидан сўнг, ниҳоят, жамоадан кетиш кераклигини англадим. Бу ерда вазиятни ўзгартириш керак эди.
Почеттино менга ҳурмат билан муносабатда бўлиб, асосий таркибда туширишда давом этаётган бўлсада, ОАВ мен томонда эмас эди.
Фақат бир нарса мени ғазаблантирди. Ўша финалдан икки ой олдин Леви мени бошқа клубларга таклиф қила бошлаганини юз фоиз биламан.
У шунчаки мендан қутулмоқчи эди. Мен вақтим тугаганини билардим, лекин нега бундай бўлди? Мен клуб ва мухлислар учун ўйнадим, лекин улар мени бу ерда бошқа кўришни истамасликларини тушундим», дейди Киран.