Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Фергюсон: "Фил Жонс - клубнинг бўлғуси сардори"

Баҳо:
+ | -

Сер Алекс Фергюсон сўнгги пайтларда боши жароҳатлардан қутула олмаётган Фил Жонс ҳақида фикр билдирди.

"У - клубнинг бўлғуси сардори, - дея Фергюсоннинг сўзларини келтиради клубнинг расмий сайти. - Менинг бу борада асло шубҳам йўқ. Мен у жамоага келиб қўшилган биринчи дақиқадаёқ айтганман: бу йигитда қандайдир бошқача хислат бор. Фил жароҳат олгунга қадар ажойиб ҳаракат қилди, камига грипп билан оғриб қолди. Буларнинг ҳаммаси унинг биринчи мавсумига соя ташлади.

Унинг учун ҳам, Крис Смолинг учун ҳам сўнгги ойлар уқубатнинг ўзи бўлди. Уларнинг иккаласи ҳам мавсумнинг қолган қисмини жароҳатларсиз ўтказишса, бу биз учун каат плюс бўлади, чунки улар ёш ва маҳоратли ўйинчилардир. "

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 12:41, 02.04.2012.
Ўқилди: 7305 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.