Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Евстафеев жамоаси навбатдаги йиғинни якунлади

Баҳо:
+ | -

Алексей Евстафеев мураббийлигидаги Ўзбекистон (U22) терма жамоаси 2 апрель куни Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинига якун ясади.

6 кунлик йиғин давомида терма жамоа аъзолари «Бунёдкор» ва «Локомотив» клуби ёшларига қарши 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Ҳар иккала беллашув Алексей Евстафеев шогирдларининг ишончли ғалабаси билан якун топди. Дастлаб «Бунёдкор» ёшлари 3:0 ҳисобида таслим қилинганди. Иккинчи ўйинда ёш «темирйўлчилар» ўз дарвозаларидан иккита жавобсиз тўп олиб чиқишди. «Йиғиндан кўнглим тўлди. Тўлиқ ва яхши ишлашга муваффақ бўлдик. Шунингдек, 5-6 нафар янги футболчиларни синовдан ўтказдик. Ой сўнггида яна 1та йиғин ташкил қилиш ниятимиз бор. Ўйлайманки, унда ҳам режаларни тўлиқ амалга ошира оламиз», дейди Алексей Евстафеев.

Ўзбекистон (U22) терма жамоасини олдинда кутаётган ўйинлар тақвими билан мазкур ҳаволада танишиб олишингиз мумкин.

Футболчи

Амплуа

Клуб

1

Сулаймон Аҳмадкаримов

дарвозабон

Локомотив

2

Зафар Сафоев

дарвозабон

Бунёдкор

3

Шерзод Файзиев

ҳимоячи

Машъал

4

Фаррух Нурлибоев

ҳимоячи

Олмалиқ

5

Бабур Йўлдошев

ҳимоячи

Локомотив

6

Асилбек Бегимқулов

ҳимоячи

Сўғдиёна

7

Евгений Кочнев

ҳимоячи

Бухоро

8

Азамат Мамажанов

ҳимоячи

Пахтакор

9

Рустам Аъзамов

ҳимоячи

Локомотив

10

Шоҳрух Гадоев

ҳимоячи

Насаф

11

Олим Каримов

яримҳимоячи

Шўртан

12

Элдор Эргашев

яримҳимоячи

Машъал

13

Мирғиёс Сулаймонов

яримҳимоячи

Металлург

14

Дилшод Жўраев

яримҳимоячи

Бунёдкор

15

Омад Тойлоқов

яримҳимоячи

Динамо

16

Сардор Соипов

яримҳимоячи

Нефтчи

17

Алибобо Раҳматуллаев

яримҳимоячи

Бунёдкор

18

Исроил Эргашев

яримҳимоячи

Олмалиқ

19

Шерзод Жалилов

яримҳимоячи

Бунёдкор

20

Нозим Умуров

ҳужумчи

Бухоро

21

Александр Лупашко

ҳужумчи

Олмалиқ

22

Ҳумоюн Муртазаев

ҳужумчи

Шўртан

23

Фаррух Шотурсунов

ҳужумчи

Пахтакор

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:10, 02.04.2012.
Ўқилди: 6561 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик