Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Усмон Дембеле: энди нима бўлади?

Баҳо:
+ | -

"Барселона" янги бош мураббийи Хави яқин кунларгача ҳам Усмон Дембелени жаҳондаги энг яхши футболчилардан бири сифатида эътироф этиб келаётганди. Аммо бугунги кунга келиб вазият ўзгарди. Мураббий ўз шогирди билан имкон қадар тезроқ хайрлашишга тайёр. Усмон "кўк-анорранглилар" таклиф қилган шартномага рози бўлсагина вазият изга тушиши мумкин.

"Барса" шов-шовли тарзда Дембелени катта пулга сотиб олган эди, аммо футболчи клубнинг энг кўп бошоғриқларидан бири бўлди. Уни харид қилишга бирорта топ-клуб жазм этармикан? Ҳамма гап шунда.

Франциялик футболчининг "Барселона" билан шартномаси ёзда якунига етади. Жорий мавсум давомида Усмон ва унинг агенти клуб билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб боришди. Аммо "Барса" спорт директори Матьё Алемани масалага нуқта қўйди: «Трансфер ойнаси ёпилишига 11 кун вақт қолганида ўйинчи жамоада қолмаслиги ҳамда уни клубнинг келажаги қизиқтирмаслиги маълум бўлди. Биз уни ва агентини жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдик. Бизга садоқатли футболчилар керак».

Хави шогирди ҳақида қанчалик илиқ сўзлар айтган бўлмасин, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. «Барса» ўз имкониятидан келиб чиқиб футболчига бир нечта таклифлар берди. Аммо у талаб қилган ўта юқори маошни клуб тўлашга қодир эмас. Шу боис, Дембеле боши берк кўчага кириб қолди. Агар у тезроқ бир қарорга келмаса, унинг келажаги барбод бўлиши мумкин. Дембеле 6 ой футбол ўйнамаса, унинг учун терма жамоа эшиклари ёпилади ва ЖЧ-2022дан четда қолади.

Бошқа томондан клуб ва раҳбариятни тушуниш мумкин. Дембеле қанчалар иқтидорли футболчи бўлмасин, унинг ўйинида барқарорликни топиш ўта мушкул юмуш. У тез-тез жароҳат олади. Футболчининг майдондаги баъзи қилиқлари жамоага зарар келтиради. "Барса" Усмонни катта пулга сотиб олганди. Аммо 5 йил давомида франциялик футболчи ўзидан кутилган ишончнинг 50 фоизга ҳам оқламади. У беш йил давомида "Барселона" сафида Ла лига доирасида 86та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди холос (бир мавсумда ўртача 17та ўйин ва 4тадан гол). Қайси жамоа бундай ўйинчига катта маош таклиф қилиб, таваккалчиликка қўл урарди. Боз устига, пандемия туфайли клубларни молиявий муаммолар қийнаётган пайтда.

"Пари Сен-Жермен"
«ПСЖ» ёзда Усмон билан шартнома имзолаши мумкин. Боиси, Мбаппе парижликлар сафини тарк этишга яқин турибди. "Пари Сен-Жермен" ҳужум чизиғини январь ойидаёқ Дембеле билан тўлдириши мумкин. Аммо Неймар ва Мессининг трансферларидан кейин "ПСЖ" ва "Барса" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас. Шу боис, ҳозирда клублар ўртасида музокара бўлиб ўтишига ишониш қийин.

Англия клублари-чи?
Англияда «Ньюкасл»дан ҳаракатларни кутишмоқда. Чунки, "қарғалар"га юлдуз футболчи керак. Яқинда Эден Азар бу жамоага рад жавобини берганди.

Дембелени «Ливерпуль» билан ҳам боғлашмоқда. Чунки Садио Мане формасини йўқотиб бораётган бўлса, Муҳаммад Салоҳ билан ҳали янги шартнома имзоламади. Клоппнинг Дембеле билан муносабати яхши бўлиши мумкин, аммо профессионализми юқори бўлмаган футболчи (машғулотга мунтазам кеч қолиш) билан ишлаш ҳар қандай мутахассис учун оғир.

Жорий мавсумда жароҳатлар Усмонни камроқ безовта қилаётгани қувонарли ҳолат. Шу сабабга кўра, АПЛнинг айрим жамоалари футболчига қизиқиб кўриши мумкин. Масалан, ҳужумчига эҳтиёж сезаётган "Челси". «Тоттенхэм»га ҳам форвард керак, аммо Стивен Бергвейн яхши формага кириб олгани учун "шпорлар"ни Дембеле томон қадам ташлашдан  тўхтатиб туриши мумкин.

Шу сабабли, Усмон Дембеле билан шартнома имзолашга тайёр бўлган бирорта топ-клубнинг номини тилга олиш қийин. Боз устига, катта маош талаб қилаётган футболчининг талабига розилик билдириш катта таваккалчилик ҳисобланади. Қишки трансфер ойнаси ёпилиши 2 кун қолди. Футболчи ва унинг агенти ҳозирда бош қотиришаётгани турган гап. Улар қандай якуний қарорга келишини эса 2 кун ичиди билиб оламиз.

Киритилди: 08:41, 29.01.2022.
Ўқилди: 9209 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.