Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

"Навбаҳор" Сардор Рашидовнинг трансфери борасидаги миш-мишларни рад этди

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг 29 январь куни футболга ихтисослашган айрим нашрлар ва ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда футболчи Сардор Рашидов ўртасида 300 минг долларлик оғзаки келишувга эришилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу муносабат билан, “Навбаҳор” ПФК Сардор Рашидовга таклиф қилингани айтилаётган сумма билан боғлиқ маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.

Сир эмаски, бугунги кунда “Навбаҳор” жамоаси тўғрисида спорт нашрларида жуда кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Бундай паллада эса маълумотларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, футбол жамоатчилигидан жамоамиз билан боғлиқ ахборотлар бўйича хулоса чиқариш ёки уларни эълон қилишдан аввал “Навбаҳор” ПФК расмий сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилинган, шунингдек, клубнинг расмий вакиллари томонидан тасдиқланган маълумотларга таяниб иш кўришларини самимият билан сўраб қоламиз.

Ҳозирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақовнинг бевосита қўллаб-қувватлаши асосида, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби томонидан янги – 2022 йилги мавсум учун қўйилган вазифаларни бажариш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Селекция ишлари ва трансферлар масаласи шулар жумласидан, қолаверса, “Навбаҳор” инфратузилмасини тубдан шакллантиришга ҳам жуда катта эътибор берилмоқда. Албатта, қилинаётган бу ишлардан кўзланган асосий мақсад – “Навбаҳор” брендини қайта жонлантириш, шунингдек, Наманган футболининг шонли даврини тиклашдан иборатдир.

Шундай экан, “Навбаҳор” ПФК футбол жамоатчилигидан жамоамиз билан боғлиқ турли нотўғри маълумотларга ишонмасликни сўраб қолади.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 16:55, 30.01.2022.
Ўқилди: 3293 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик