Туриннинг «Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората қишки трансфер бозорида жамоасини ўзгартириши мумкин.
29 ёшли испаниялик ҳужумчига «Барселона» клуби жиддий қизиқиш билдираётганди, бироқ, энди курашга «Арсенал» жамоаси ҳам қўшилди.
Футболчи билан Микель Артетанинг ёрдамчиси Мигель Молина суҳбатлашган.
Мората АПЛда ўйнаш борасида тажрибага эга, у авваллари «Челси» сафида тўп сурган.
Альварога ҳуқуқий тарафдан «Атлетико» эгалик қилади, ҳозирда «Ювентус» таркибида ижара асосида ўйнамоқда.