Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Чўққи

Баҳо:
+ | -

Кеча "Футбол +" дастурида Жамолиддин Бобожонов мен қўшилган, ҳақ деб биладиганим бир гапни айтди. Аниқ иқтибос келтиролмайман, лекин маъно бундай — вақтида кета билиш бу ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайдиган жасорат ва балки қаҳрамонлик.

Анчадан бери шу фикр хаёлимга келарди-ю, унга дастак бўладиган арзирли мисолни эслаб тополмаётгандим. Жамолиддин ака буни ҳам келтирди — Зинедин Зидан.

Чиндан ҳам Зизу футболчи сифатидаги фаолиятида ўйини энг чўққига чиққан даврда "бутсани михга илди". 34 ёшда эди. Камида яна 3-4 йил ёмон бўлмаган даражада, эҳтимол (нисбат бериб айтилса) юқори даражада тўп тепган бўларди. Мана бугунги кун юлдузларини олинг, кўринишидан улар уддалаётгандек, гўё (ҳозирча анави икки "ўзга сайёралик"ни қўшмаймиз, майли). "Олтин тўп" берилмаган, "The Best" икки маротабалаб берилган Роберт Левандовски 34, бемалол персонал соврин ютиши мумкин бўлган Карим Бензема 35 ёшга тўлади бу йил. Кўринишидан ёмонмас.

Аммо бунинг зидди ўлароқ, ўнйиллик давомида барчани самовий ўйин даражасига ўргатиб қўйганлар ва бугун энди аста-аста пасайиш даврини бошлаганлар ҳам бор-да.

Йўқ, Зидан қилган ишни ҳамма юлдуз қилиши тўғри бўлади, дейишдан йироқман. Айтмоқчи бўлганим, Зинедин танлаган йўл ҳам мавжуд вариантлар ичида бор. Ва энди тасаввур қилиб кўринг, футбол деган ўйинга таъсири жиҳатдан Зидандан ўтиб кетганлар вақтида, чўққида эканларида қарор қабул қилсалар борми... нима бўлади, биласизми?

Энг камида қандайдир кубоклардаги нурсиз иштирок ёки чемпионатдаги тўртлик бизни бош мақсадимиз деган оҳангдаги хабар ва гаплар эшитмайсиз у тарафдан.

Албатта, балки ҳали чўққининг энг юқори нуқтаси олдиндадир. Балки, Санкт Петербург деган шаҳарда, нетонгки, Қатар деган юртда ўша чўққи забт этилар ва сўнг Зидан танлаган йўлга мурожаат этилар.

Эслайман, САФнинг истеъфоси ҳақида ўнинчи йиллар кўп айтиларди, ўзи ҳам ўша вақтларда кетишга тайёр эди. Бироқ қария кетиш чиройли бўлишини кўпроқ истарди. Менимча у яна бир бор ЧЛда ғолиб бўлиб кетишни истаган. Лекин, бу натижа тобора қийинлашиб, имконсиз бўлиб бораётганини сезган Ферги 2013 йил АПЛ чемпионлигидан сўнг мураббийликдан кетган. Чиройли кетган.

Якун чиройли бўлишини барчага насиб қилсин (муҳими, ўта муҳими шу).

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 07:34, 01.02.2022.
Ўқилди: 3299 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.