Норвегия ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
"The Athletic" журналисти Сем Ли хабарига кўра, "Манчестер Сити" норвегиялик ҳужумчини трансфер қилишдан манфаатдор ва келишувни якунлаш учун ҳамма барча имкониятини ишга солмоқчи.
Аммо, манбага кўра, "шаҳарликлар" қизиқишларига қарамай, Холанднинг ўзи учун "Реал" ёки "Барса"га ўтиш устувор вариант эканлигини билишади.
Жорий мавсумда Холанд Бундеслигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.