"Барса"нинг янги ҳужумчилар триоси "Камп Ноу"даги машҳур MSN даражасига мос келмаслиги мумкин, аммо улар Хавига мавсумнинг қолган қисмида вариантларни беришади.
Мавсум бошида Роналд Куман "Барселона"нинг ҳужумга ўтиш имконияти йўқлигидан афсусда бўлиб, ҳужумчилар етишмаслигида клубнинг мавсум бошида ёмон ўйин кўрсатганини айблаган эди.
Бироқ, Куманнинг ўрнига келган Хави Эрнандесда январь ойидаги трансфер ойнасидан кейин жамоани яхши даражада сақлаб қолиш учун бир нечта вариантлари мавжуд.
Мавсумнинг қолган қисмидаги Хавининг мақсади “Барса”ни кучли тўртликка олиб чиқиш ва келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритишдир, чунки декабрь ойи бошида олти ўйинда бор-йўғи иккита гол урган “кўк-анорранглилар” Европанинг асосий клублар мусобақасидан чиқиб кетган эди.
Куман жароҳатлар туфайли 4 ҳужумчидан маҳрум бўлганди ва октябр ойида "Райо Вальекано"га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин истеъфога чиқарилган эди.
"Биз жамоани кучайтиришимиз керак, биринчи навбатда ҳужумда", - деди Хави жамоага қайтганидан сўнг ва клуб январь ойида Ферран Торрес, Адама Траоре ва сўнгги кунда Пер билан шартнома имзолади.
Ҳозир Хавида Куманникидан бошқа муаммо бор. У ўз ихтиёридаги кўплаб вариантлардан янги ҳужум учлигини яратишнинг энг яхши усулини топиши керак.
"Барселона" афсонавий MSN триоси Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар билан тенглаша олмаса-да, "Барселона" мавсумнинг иккинчи ярмида сезиларли даражада кучая олиши керак.
Торрес "Манчестер Сити"га 55 миллион евро сарфлаб, "Барса" томонидан олиб келинган биринчи ҳужумчи бўлди. Ва ҳужум қандай қурилишидан қатъи назар, у, албатта, учликка киради.Қанот футболчиси "Сити"да ҳам, Испанияда ҳам сохта тўққизлик сифатида ўйнашни ўрганди, бу эса ўз навбатида "Валенсия"даги дастлабки йиллариданоқ унга голлари сонини оширди.
Келгуси ойларда у "Барса"да худди шундай рольда давом этиши мумкин эди, аммо бу Обамеянгнинг келишидан олдин эди.Хави январь ойида де Йонгнинг тикланишига ва Брейтвейт жароҳатидан қайтганига қарамай, янги марказий ҳужумчини қўшишни жуда хоҳларди, "Ювентус"дан Алваро Мората унинг асосий мақсади эди.
Бироқ, “Атлетико Мадрид” билан келишув жуда мураккаб бўлганлиги сабабли, "Барса" Обамеянг режасини фаоллаштиришди. "Арсенал" габонлик футболчини ўзининг ажойиб қиммат шартномасидан озод қилганидан хурсанд эди. Обамеянг "Камп Ноу"га кўчиб ўтиш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлди.
Декабрь ойида "Арсенал" томонидан четлаштирилган ва сардорликдан маҳрум қилинган, унинг руҳияти ва жисмоний имкониятларида шубҳа келтириб чиқаради, аммо яқингача ҳам Обамеянг дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланарди. Хави форвард билан гаплашган ва жисмоний ҳолатини тиклаганидан сўнг, унга марказдан ҳужумчларни бошлаш вазифасини қўйган.
Бироқ Траоренинг асосий таркибга кириш имкониятини Обамеянгнинг келиши таъсир кўрсатади, чунки "бўрилар"нинг ижара вингери, агар Хави ўзи кутган ҳужумчини қўлга киритмаганида, Торрес билан ёлғон тўққизликда ва ўнг қанотдада ўйнаши мумкин эди. Балки Траоре собиқ жамоасида бўлгани каби захира ўйинчиси сифатида олиб келингандир.
Хави шунингдек, уч кишилик ҳимоядан фойдаланишдан қўрқмаслигини кўрсатди, тўртта марказий ярим ҳимоячи ва учта ҳужумчи олдинда. Бу тизим Траорега ўнг қанотда, ўйнаш учун яхши имконият беради, унинг оёқлари ва жисмоний тайёргарлиги бўлса, қайтиб келиб ҳимоячиларга ёрдам беради.
Чап қанотда Мемфис Депай бор агар нидерландиялик футболчи ўзи афзал кўрган марказий ҳужумдан бошқа позицияда ўйнашга рози бўлса, унга имконият яратилиши мумкин.
Обамеянгни "Арсенал" бош мураббийи Микел Артета ҳам вақти-вақти билан чап қанотда қўллаган ва бу ерда Торрес марказий роль ўйнайди ва ўнг қанотда эса Траоре. Бундан ташқари мавсум бошидаги голлари билан жамоага ёрдам берган Мартин Брейтвейтни ҳам унутиб қўймаслик керак. Даниялик футболчи ўзини сабрли эканини барчага кўрсатиб, қўйган. У ҳам ҳужум чизигъидан ўзи жой топиш учун ҳаракат қилади.
Ҳозирги таркиб MSNга яқинлаша олмаса-да, Хави "Барселона"ни яна хавфли қиладиган комбинацияларни ўйлаб топмагунча каракат қилаверади.
Футболни севинг, "Барселона"ни севинг!