Португалия прокуратураси ҳужумчи Жоау Феликснинг «Бенфика»дан «Атлетико Мадрид»га ўтиши бўйича текширув ўтказмоқда, деб хабар беради АS.
Феликс 2019 йилнинг ёзида 127 миллион евро эвазига «Атлетико»га ўтган эди. Португалияда улар бу трансферни молиявий фирибгарлик билан амалга оширилиши мумкин, деб гумон қилмоқдалар.
Тергов «Атлетико»нинг Португалия клубига «келишувни молиялаштириш харажатлари» сифатида 6 миллион евро тўлагани билан қизиқмоқда. Шунингдек, футболчининг агентлари Хорхе Мендеш ва Мануэль Морейра де Сага 12 миллион евро комиссия тўлагани ҳам текширилмоқда. Биринчисига 9 миллион евро, иккинчисига 3 миллион евро берилди.
Шунингдек, футболчининг ўзи солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилинмоқда.