Кириш Регистрация

Европанинг тўртта топ-клуби «Бавария» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Серж Гнабри жамоа раҳбарияти билан янги шартнома борасида ҳанузгача келиша олмаяпти.

26 ёшли футболчи немис клуби сафида қолмоқчи, бироқ у ўзига таклиф қилинган молиявий шартлардан рози эмас. Таъкидланишича, ҳужумчи ўз жамоадошлари Лерой Сане ҳамда Кингсли Команники сингари юқори маош олишни хоҳламоқда. Бу бонусларни ҳисобга олмаганда, йилига тахминан 15 миллион еврони ташкил этади.

Ўз ўрнида «Бавария» ҳам Гнабрини қўйиб юборишни истамаяпти. Бош мураббий Юлиан Нагелсманн ҳам футболчини жамоада сақлаб қолишдан манфаатдор.

Ушбу вазиятни Европанинг бир қатор топ-клублари диққат билан кузатиб туришибди. Агар Гнабри клубдан кетадиган бўлса, «Реал Мадрид», «Барселона», «Ливерпуль» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Гнабрининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Маълумот учун, немис футболчиси ушбу мавсумда жамоасининг жами 27 та ўйинида майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Манба: uzreport.news
Киритилди: 15:40, 05.02.2022.
Ўқилди: 2159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик