Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Кака: «Мен ўзимнинг классик голимни уришга муваффақ бўлдим»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Кака АПОЭЛга қарши Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдираркан, «Бавария» билан бўлажак яримфинал ўйини бўйича имкониятларни ҳам баҳолади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

«Реал» – АПОЭЛ учрашуви 5:2 ҳисобида испан клуби фойдасига ҳал бўлди. Кипрда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда ҳам мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Жамоа мусобақа яримфиналида Германиянинг «Бавария» клубига қарши тўп суради.

«Мен ўзимнинг классик голимни уришга муваффақ бўлди. Бу – узоқдан йўлланган зарба. Бугунги ўйинда эртами-кечми шундай гол уришимга ишончим комил эди. Ҳаммаси биз учун яхши ўтди», деди бразилиялик футболчи.

«Реал» АПОЭЛ ва ЦСКАни ишонч билан ортда қолдирди. Бу баҳсларда муносиб ўйин кўрсатдик. Энди бизни «Бавария» кутиб турибди. Бу жуда ҳам жиддий рақиб бўлиб, сўнгги йилларда кетма-кет барқарор юқори натижаларни кўрсатиб келмоқда. Мисол учун, икки йил аввал улар Чемпионлар лигаси финалида «Интер»га қарши тўп суришган», деди Кака.

«Бироқ биз яхши тайёргарлик кўрганмиз ва ўзимизга ишонамиз. Ўйлашимча, жамоамиз финалга чиқишни уддалай олади. Бизда ақлбовар қилмас ҳужум чизиғи бор. Эртами-кечми улар ҳисобдаги керакли натижани қайд эта олишларига ишониш керак», деди «Реал» яримҳимоячиси Кака.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 08:30, 05.04.2012.
Ўқилди: 6687 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.