Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоасига янги келган Душан Влаховичнинг имкон қадар тезроқ мослашишига ёрдам беришга қарор қилди.
Клубнинг 22 ёшли ҳужумчидан умидлари катта ва бундай омил футболчининг ўйин сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Влаховичдаги босимни йўқотиш учун Аллегри масъулиятни ҳар бир футболчига тенг тақсимлашга қарор қилди.
«Душан бизнинг жамоани танлаганидан хурсандмиз. Аммо бу энди барча масъулият унинг зиммасида бўлади дегани эмас. У эндигина 22 ёшда, бироқ у қандай гол уришни билади. Ҳозирча Душандан фақат жамоаг тезда мослашиш талаб қилинмоқда», деди мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Бугун, 6 февраль куни «Ювентус» Италия чемпионатининг навбатдаги турида «Верона» билан учрашади. Катта эҳтимол билан Влахович ушбу баҳсда дебют қилади.