Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Хунтелар еврокубоклардаги голлари сони бўйича Месси билан тенглашиб олди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Атлетик» жамоасига қарши Европа Лигаси чорак финал жавоб учрашувида гол урган «Шальке» ҳужумчиси Клас-Ян Хунтелар ушбу мавсум еврокубоклар доирасида урган голлари сонини 14тага етказиб олди.

Шундай қилиб, голландиялик ҳужумчи бу борада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан тенглашиб олди. Хунтелар барча голларини Европа Лигасида урган бўлса, Месси фақат Чемпионлар Лигасида гол урган.

Қайд этиш жоиз, Хунтелар 14 та гол уриш учун 12та учрашувда майдонга тушган. Ушбу учрашувларнинг иккитаси хет-трикка эришган бўлса, бир мартадан покер ва дубл қайд этган. Олти учрашувда эса майдонни голсиз тарк этган.

Лионель Месси эса ўзининг 14та голини 9та учрашувда уришга муваффақ бўлган. Эътиборга молик томони, аргентиналик ҳужумчи бу голларни бешта ўйиннинг ўзида уришга муваффақ бўлган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, «Атлетик» – «Шальке» учрашуви 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунига етди ва Испания клуби икки ўйин натижасига кўра (6:4) яримфинал йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 04:37, 06.04.2012.
Ўқилди: 8370 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.