Украинанинг еврокубокларда иштирок этган клублари ишлаган сумма миқдори маълум бўлди. Бу ҳақда "Террикон" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Европа Лигасининг ярим финалига қадар етиб келган Харковнинг "Металлист" клуби 2.69 миллион евро маблағ ишлаб топган. Европа Чемпионлар Лигасида ўта муваффақиятсиз қатнашишига қарамай, Донецкнинг "Шахтёр" клуби ишлаб топган маблағ 8.8 миллион еврони ташкил қилмоқда. Шунингдек, Европа Лигасида иштирок этган Киевнинг "Динамо" клуби 1.51 миллион евро, "Ворскла" эса 1.41 миллион евро пул ишлаб топган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб келган Мюнхеннинг "Бавария" клуби 23.4 млн., Мадриднинг "Реал" клуби 22,5 млн., Каталониянинг "Барселона" клуби 22,1 млн. ва Лондоннинг "Челси" клуби 20,9 млн евро маблағга эга бўлиб туришибди. Ярим финал натижаларига қараб бу натижа ўзгаради.