Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Душан Влахович Италия кубоги 1/2 финали доирасидаги "Фиорентина"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида гапирди. Биринчи ўйин 2 март куни, жавоб баҳси 20 апрел куни бўлиб ўтади.
“Мен фақат ўйин ва ғалаба ҳақида ўйлайман. Бошқа ҳамма нарса мени қизиқтирмайди. Ушбу ўйин ҳам бошқалари каби бўлади. Биз бу ерга футбол ўйнаш учун келганмиз. Мен учун бу муаммо эмас”, - дея Влаҳовичнинг сўзларини келтиради Football Italia.
Влахович 2018 йилда Сербиянинг "Партизан" жамоасидан "Фиорентина" футболчисига айланганди. Шу йилнинг январ ойида у "Ювентус"га 70 миллион евро эвазига ўтди.
Влахович жорий мавсум А сериянинг 22 ўйинида 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.