Журналист Хави Мигелнинг маълумотларига кўра, "Милан" футболчиси Тео Эрнандес кейинги мавсумда "Барселона" бош мураббийи Хави учун чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун асосий даъвогар эди.
Бироқ "Милан" унинг учун камида 50 миллион евро талаб қилган, футболчи эса солиқлардан ташқари 10 миллион евро маош сўраган. Бундай шартлар "кўк-анорранглилар"га тўғри келмаган ва франциялик ҳимоячининг трансферидан воз кечишган.
Қайд этиш жоиз, Эрнандес яқин кунларда "россонерилар" билан янги шартнома имзолаши ҳақида хабарлар чиққан.