Кириш Регистрация
10/07 05:00 Аргентина - Канада

Ана холос! Роналдуга танқиднинг "қайноғи" тақдим этилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ юлдуз футболчиларидан бири Пол Инс Криштиану Роналду ҳақида кескин фикрлар билдирди. У шундай дейди:

"Одамлар унинг (Роналдунинг) жамога олиб келиниши, клуб, футболчилар ва ёш ўйинчилар учун фойдали бўлиши ҳақида кўп гапиришди. Ҳатто, биз ҳам шундай фикрда эдик. Ҳа, у мавсум бошида майдонни ёндирди. Ҳамма уни мақтади, шаънига гўзал сўзлар билан шарҳ қолдирди.

Бироқ, кўп ўтмай, Роналду жамоага ёрдам бера олмай қолди. Ҳамманинг кўз ўнгида гўёки, чўкишни бошлади. Мана энди эса, Роналду умидсиздай туюлмоқда. Ҳа, у айнан умидсизликка тушган. Биласизми, Роналду - худбин футболчи! Роналду доимо Роналдуни ўйлаган. Агар гол ура олмаса, гўё галактика тўхтаб қолади, хафа бўлади.

Биз кўрдик, у "Ювентус"ни тарк этганидан кейин, Жоржо Кьеллини клубни "бир оила"га айланганини таъкидлади. Энди эса "Юве"даги ҳолат "МЮ"да ҳам юз бермоқда. Тўғри, жамоадаги ҳамма Роналду бўла олмайди. Лекин ҳамма гол ура олмаётган Роналду каби умидсизликка тушиб қолган. Мен уни кейинги мавсум жамоада қолади деб ўйламайман.

Айниқса, Рангник қолса, Роналду аниқ бошқа клубга кетади. Биласизми, У ўйнаши керак. Клуб ҳеч кимга, у ким бўлишидан қатъий назар, шунчаки, захира ўриндиғида ўтириши учун ҳафтасига ярим миллион фунт тўламаслиги керак!".

Эслатиб ўтамиз, "МЮ" бугун "Брайтон" билан баҳс юритади.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 18:15, 15.02.2022.
Ўқилди: 8972 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.