ЕЧЛнинг 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасида ўтказилган "ПСЖ" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар футболчиси Ферлан Менди ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашув якунлангач жуда ғазабда эдик. Рақибларда имкониятлар жуда кўп содир бўлди, аммо қўшиб берилган дақиқаларда ўтказиб юборилган голгача уларнинг ҳужумларига бардош бердик. "ПСЖ" бизга қарши ажойиб прессинг уюштирди.
Иккинчи бўлимда олдинги чизиққа узатмаларни бера бошладик, лекин бу охир-оқибат бўш худудларни очиб қўйишимизга олиб келди.
Жавоб ўйинида рақибга кўпроқ бўш худудлар яратмасликка ва аниқ узатмаларни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Биз жавоб учрашувини ўз майдонимизда ўтказамиз, шунинг учун ўз мухлисларимиз кўз ўнгида бор кучимизни сарфлашга мажбурмиз.
Килиан Мбаппенинг голига келсак, у голсиз ҳам ўйин мобайнида жамоасига катта ёрдам берди", — деди франциялик футболчи.