Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг мавсумнинг қолган қисмидаги асосий вазифасини айтди.
"Премьер-лига пешқадамидан 16 очко фарқи биз хоҳлаган ва ўзимиздан талаб қиладиган нарса учун жуда кўп, аммо бу ҳақиқат ва реал ёндашув зарур. Премьер-лигада ғалаба қозониш ҳақида ўйлаганимизда саросимага тушмаслигимиз керак, шунга қарамай, ҳозир биз кучли 4лик учун курашда эканимизни тушунишимиз керак, бу умуман Премьер-лигада жуда муҳим.
Мавсум охирида сиз орқага қараб, нима учун бундай бўлганлиги ҳақида ўйлашингиз ва ниманидир яхшилашга ҳаракат қилишингиз мумкин. Албатта, сиз буни мавсум давомида ҳам яхшиланишга ҳаракат қилишингиз мумкин ва биз шундай қиляпмиз, аммо ҳозир асосий эътибор реал ёндошишга қаратилиши керак, чунки биз кучли тўртлик учун курашамиз", деди Тухель "Челси" расмий сайтига.
"Челси" 24 ўйиндан кейин 47 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Манчестер Сити" 25 учрашувда 63 очкога эга.