Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«90min». АПЛнинг энг яхши ҳужумчилари рўйхати (янгиланган)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси футбол дунёсига кўплаб юлдузларни етказиб берган. Уларнинг ичида дунё таниган ҳужумчилар кўпчиликни ташкил этади. Рўйхатда эса олдин ҳам айтилганидек, Тьерри Анри, Алан Ширер ёхуд Руд ван Нистелрой каби буюк номлар мавжуд. Буни эса яна узоқ давом эттириш мумкин. Замонавий футболнинг Англияга олиб кирган янгиликлари фонида, топ-ҳужумчилар сони камаймаган. Аксинча, йилдан-йилга янги форвардлар бўй кўрсатмоқда. Қуйида эса эътиборингизни айни кунгача энг яхши деб топилган ҳужумчилар ўнталигига қаратмоқчимиз.

10. Жаррод Боуэн (янги киритилган)

Боуэн 2022 йилда ўз фаолиятининг янги даражасига кўтарилди. Инглиз футболчиси «Вест Хэм» сафида 2022 йил кириб келганидан буён еттита гол уришга муваффақ бўлди. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари эвазига Лондон клуби мавсумни кучли тўртталикда якунлашга яна умид қила бошлади. Ўйлаймизки, ушбу кураш 38 турга қадар муросасиз равишда давом эттирилади.

9. Жейдон Санчо (янги киритилган)

Шу кунларда Жейдоннинг ўйини ўсганини кузата бошладик. Ёш инглиз футболчиси Ральф Рангник қўл-остида асосий таркибга киритила бошлади. Боз устига, 21 ёшли ҳужум вакили сўнгги вақтларда жамоаси жонига оро кирмоқда. Айтиш мумкинки, эндиликда Санчо «МЮ» тизимига тўлақонли кўникма ҳосил қилган. Шундай экан, унинг кучли ўнталикдаги ўрни адолатли тарзда ажратилган. Ҳархолда, шу кеча-кундуз учун...

8. Ҳарри Кейн

Ёздаги беқарорликлардан кейин Кейннинг спорт формасида ўзгаришлар бўлиши аниқ эди. Шундай бўлди ҳам. Англия терма жамоаси аъзоси ўтган мавсумдаги голеадорлик қобилиятини бир қадар йўқотгандек туюлди, ҳаммамизга. Бироқ, куни кеча гувоҳи бўлдикки, Кейн ҳали топ даражада! У ўзининг потенциал жамоасига иккита гол уриб, «шпорлар»ни яна рақобат кўчасига қайтара олди. Пеп Гвардиола учун эса, бу онлар жуда аламли эди. Айни дамда Ҳарри Кейн ҳисобидаги голлар сони еттитага етди.

7. Рияд Маҳрез

Рияд Маҳрез – «Манчестер Сити»нинг жавоҳир футболчиларидан бири. Жазоирлик ҳужумчи ўзининг Пепнинг қолипига тушмас жиҳатлари билан ажралиб туради. Шундай бўлса ҳам у «шаҳарликлар»га энг кўп фойдаси тегадиган ўйинчилардан бири. Чап оёғида зарба беришни қойиллатадиган йигит, кеча ҳам айнан ўша оёғи билан пенальтини голга айлантириб, мухлисларга бир очко умидини бахш этди. Бахтга қарши рақиб томонида Кейн деган «қутурган» жазоловчи бор эди.

6. Сон

Мавсум аввали «Тоттенхэм» учун жуда ҳам омадли бошлангандек эди. Ҳамма уларни чемпионлиги ҳақида гапира бошлади. Бироқ, воқеалар бошқачароқ тус олди. Лекин хоҳ ёмон, хоҳ яхши дамларда бўлсин, бир футболчи доим клуб билан эди. Унинг исми Сон. Корейс ўғлони ўзининг юқори даражали формасини бир неча мавсумдан бери ушлаб келмоқда. Айни дамда эса у АПЛнинг энг яхшилари қаторида бўлишга мутлақо лойиқ вакиллардан биридир.

5. Раҳим Стерлинг (янги киритилган)

Сиз бу футболчининг нималарга қодир эканини яхши биласиз. Қандай футболчи эканини ҳам. Унинг барқарор формаси бу мавсумда Гвардиола учун ҳаводек зарур бўлиб турибди. Стерлингнинг ўтган турдаги «Норвич»га қарши учта голи, ҳаммасини исботлаб бера олади. Айни пайтда эса Раҳим тўпурарлар жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

4. Садио Мане

Манени таърифлашга «тил ожиз» бўлган кунларга ҳам етиб келдик. Мане яқиндагина Африкадан чемпионлик мақоми билан қайтиб келди. Бу мавсумни эса унинг супер ўйинлари безаб бермоқда. Албатта, ўтган мавсумдаги Мане билан ҳозиргисини асло таққослаб бўлмайди – у ўсишга эриша олди. Юрген Клопп жамоасида муҳим роль ўйновчи ҳужумчи, кеча «Норвич» дарвозасига акробатик гол урган эди.

3. Диегу Жота

Ҳамма ҳар хил фикрлайди. Аммо «Ливерпуль»нинг ўта ақлли трансферлар сиёсати бўлмаганида, биз ҳозир, айни пайтдаги супер жамоани кўрмаган бўлардик. Жота ана шу фойдали харидлар маҳсули ҳисобланади. Португалиялик ҳужумчи АПЛни «ёндириш»да ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Тўпурарлар пойгасида ҳам Жотанинг позицияси ёмон эмас.

2. Роналду

Футбол оламидаги янгилик, миш-миш ва ғийбатларнинг ярми айнан мана шу ном атрофида айланиб юради. Шундай ҳам бўлиш керак-да. Кўпчилик «МЮ»нинг омадсизликларида уни айбдор қилмоқда. Бироқ, бир нарса аниқ – унинг голлари бўлмаганида «қизил иблислар» ҳозиргидан ҳам баттарроқ аҳволда бўларди. Буни ўзингиз ҳам «Брайтон»га қарши ўйинда гувоҳига айландингиз.

1. Муҳаммад Салоҳ

...Аммо етакчи ўша-ўша. Биринчи ўрин борасида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Салоҳ «Ливерпуль»га келганидан буён жаҳон даражасидаги футболчига айланди. Унинг топ даражадаги ўйинлари бу мавсумда ҳам жамоасини чемпионликка етаклаши мумкин. Ҳа, у Африка чемпиони бўла олмади. Лекин бу борада ҳам охиригача борди, курашди. Миср терма жамоаси сардори бу мавсум нима қилиб бўлса ҳам АПЛнинг «Олтин бутса»сини ўзиники қилмоқчи. Бу йўлда унга омад тилаб қоламиз...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 17:19, 20.02.2022.
Ўқилди: 1870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.