Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Роберто Карлос:«Реал» футболчилари ҳакамларни тинч қўйишлари керак»

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Маҳачқалъанинг "Анжи" клуби директори лавозимида фаолият олиб бораётган, "Реал"нинг ўтмишдаги юлдузларидан бири Роберто Карлос испан ОАВ билан бўлган суҳбатда ўзининг собиқ жамоасининг ҳолидан қайғураётганини айтиб ўтди.

"Реал" ўйинчилари ва мураббийлар штаби ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қилмасдан фақат бўлажак ўйинлар ҳақида ўйлашлари керак.", дейди Карлос.

"Албатта, қайсидир ўйинларда "Реал" ҳакамлардан жабр кўрган бўлиши мумкин. Аммо футболда ҳакамлардан жабр кўрмайдиган жамоа бўлмаса керак."

"Негадир сўнгги вақтда мадридликлар ҳакамлар ҳақида, уларнинг қарорлари ҳақида кўп гапирадиган бўлишди. Бу яхши эмас. Ахир "Реал" Испанияда пешқадам, шундай экан қандай қилиб яна ҳакамларни танқид қилиш мумкин.

"Бундан аввал ҳам, мен "Реал"да тўп суриб юрган пайтларимда ҳам бундай ҳолатларга кўп тушар эдик. Лекин уларни танқид қилишдан, ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қилишдан узоқроқ юрардик. Чунки ҳакамларни муҳокама қилиш клубнинг ёки футболчиларнинг иши эмас, бу иш билан матбуот шуғулланиши керак.

"Реал" айни дамда жуда кучли таркибга, ижрочиларга эга. Агар улар ўз ўйинларини намойиш эта олсалар, уларни ҳеч қандай рақиб, куч тўхтата олмайди" Афсуски сўнгги пайтда "Реал" ташқи босимга дош бера олмаяпти", дея Роберто Карлоснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда АР.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 12:17, 11.04.2012.
Ўқилди: 6825 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.