Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Даврон Файзиевдан «Бенфика» - «Аякс» учрашувига қисқача шарҳ

Баҳо:
+ | -

Ёқимли «Аякс» ва жанговор «Бенфика». Бу ўйинга унча эътибор бўлмади, афиша ёрқин эмас. Бироқ «Аякс»нинг натижаларини кузатиб бораётганлар кўп нарса кутишга хақли эди. Шундай бўлдиям. «Бенфика» голли отишмага розилик берди.

Душан Тадич бошлади — 0:1. Йўлидан чиққанга гол ураётган ва рекордлар қайд этаётган Себастьен Аллер ўз дарвозасига ҳам тўп киритишдан тийила олмади, 1:1. Аммо 3 дақиқада ўзига келгач, бориб рақибга ҳам гол уриб келди, 1:2. «Аякс» янада ҳисобни ошириши мумкин эди, фойдаланмади. Хавфли зарбаларга туриб берган «Бенфика» характер эвазига вазиятни ўзгартирди. Яремчук ҳисобни тенглаштирди, 2:2.

«Аякс» Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида биринчи бор ғалаба қозона олмади, гуруҳда 100 фоизлик натижа кўрсатганди. Аллер 11 гол уриш учун энг кам ўйин сарфлади — 7 та. Автогол бўлмаганда у энг яхши деб топиларди, лекин бу сафар соврин жамоадоши Мазровийга кетди. Амстердамда «Аякс» фаворит бўлади, деб ўйлайман.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 08:37, 24.02.2022.
Ўқилди: 2362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик