Неймар болалигида «Реал»га ўтиши мумкинлигини айтди.
«10 ёшлигимда «Реал» мени синаб кўришга таклиф қилди. Мен уларнинг машғулотларини кузатиб хурсанд бўлгандим, еттинчи осмонда учгандим. Бу Галактикос даврида эди. ШУнингдек, уларнинг ўйинини ҳам кузатгандим.
Уларнинг ўйинни кузатаётиб, гўё барча голлар бразилияликлар томонидан киритилгандек бўлди. Менимча, Роналду иккита, Робиньо битта, Хулио Баптиста жарима зарбасидан гол киритганди, шунингдек, Роберто Карлос ҳам битта гол урганди.
Ўйиндан сўнг уларнинг ҳаммаси билан суратга тушдим. Мен бахтдан еттинчи осмонда эдим. Кўрикда бўлиш учун у ерда бир ҳафта қолдим. Тўрт-беш кун давом этди. Бешинчи куни улар мени Барселонадаги турнирга олиб боришни хоҳлашди, лекин Бразилияга қайтиб кетдим. Чунки, уйимни жуда соғингандим.
Умуман олганда, «Реал»га ўтишим учун ҳамма нарса тайёр эди, лекин мен Бразилияга қайтиб кетганман”, — деди Неймар Fenomenos билан суҳбатда.