"Наполи" бош мураббийи Лучиано Спалетти жамоасининг Европа лигаси 1/16 финалида "Барселона"дан 2:4 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Икки эрта голдан сўнг биз ўйинга қайтишга муваффақ бўлдик, аммо танаффусга қисқа вақт қолганда учинчи голни ўтказиб юбордик ва вазият янада қийинлашди. Биз жуда хафамиз. Ўйин олдидан катта ҳаяжон бор эди, "Марадона омили"ни ҳис қилиш мумкин эди. Биз шундай вазиятда ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатмоқчи эдик, аммо, афсуски, буни уддалай олмадик", — дея Спалетти сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Биринчи ўйин дуранг билан якунланганди – 1:1. Шу тариқа, “Барселона” Европа лигасининг 1/8 финалига чиқди, “Наполи” эса турнирдаги иштирокини якунлади.