Килиан Мбаппе Эдинсон Каванининг рекордини янгилаш учун «ПСЖ»да қолиши мумкин.
23 ёшли франциялик футболчи Лига 1'нинг 26-туридан ўрин олган «Сент-Этьен»га қарши ўйинда (3:1) дубль қайд этди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида Златан Ибраҳимовичга етиб олди. Ҳозирда улар 156 та гол билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Биринчи ўриндаги Каванининг ҳисобида 200 та гол бор.
«Сент-Этьен»га қарши ўйиндан сўнг Мбаппе уругвайлик футболчига етиб олиши мумкинлиги ҳақидаги саволга: «‘ПСЖ’нинг энг яхши тўпурари мақомини эътиборсиз қолдириб бўлмайди», — деб жавоб берди.
El Chiringuito’нинг хабар беришича, Килиан парижликлар билан шартномасини узайтириб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиш эҳтимоли мавжуд.
Маълумот учун, Мбаппенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бунгача унинг мавсум охирида эркин агент сифатида «Реал»га ўтиши ҳақида бир неча маротаба хабар берилганди.