Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

Конте: "Тоттенхем"да кўп йиллардан бери давом этаётган вазиятни ўзгартириш осон эмас"

Баҳо:
+ | -

Антонио Конте «Тоттенхем»нинг муаммоларини қисқа вақт ичида ҳал қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

- «Мидлсбро»га мағлуб бўлганингиздан кейин камроқ жаҳлингиз чиққанга ўхшади. Баъзи мухлислар сизнинг муносабатингиздан хавотирда эдилар. Ёзда бу ерда қилиш керак бўлган иш ҳақида нима деб ўйлайсиз?

- Натижадан ҳафсалам пир бўлди ва хафа бўлдим. Бизда кўтарилишлар ва пасайишлар борлиги менга ёқмайди. «Тоттенхем» тарихи шунақа: юксалишлар ва пасайишлар.

Рақобатбардош бўлиш, бирор нарсада ғалаба қозониш, муҳим нарса учун курашиш, кучли жамоага айланиш учун биринчи навбатда изчил натижаларни кўрсатиш ҳамда бу кўтарилиш ва пасайишлардан қочиш керак.

Буни амалга ошириш ва «Тоттенхем»да кўп йиллар давомида содир бўлаётган вазиятни ўзгартириш осон эмас.

Буни қисқа вақт ичида амалга ошириш мумкин эмас. Нафақат мен, балки ҳар қандай менежер ёки мураббий учун ҳам осон эмас.

Айниқса, бу клубда ҳолат 20 йилдан бери шундайбу. Баъзан хафа бўлишга тўғри келади. Ўйлайманки, мағлубиятга учраганимиздан кейин жаҳл қилиш нормал ҳолат. Мағлубиятга учраганимизда ғазабланиш бошқа, муносабатимиз ва ҳис-туйғуларимиз ҳақида гапириш бошқа нарса. Бу икки хил ҳолат.

Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун ҳар сафар матбуот анжуманларида ўзимни бир хил тутишга ҳаракат қиламан.

Менимча, ҳаммаси жойида. Гоҳида жаҳлингиз чиқса, гоҳида вазиятга бошқача қарашингиз мумкин, - деди "шпорлар" устози.

Киритилди: 21:21, 04.03.2022.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.