Россия терма жамоаси бошқарувчиси Валерий Карпин терма жамоанинг яқин келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
«21 март куни терма жамоани йиғиб, 26 мартга қадар йиғин ўтказишга қарор қилдик. Ҳозирча қайси жамоа билан эканлигини билмайман. Ҳозир бу ҳақда айта олмайман, балки ёшлар жамоаси билан ўйлармиз.
Битта синов ўйини бўладими?
Ҳа.
Қаерда?
Бу масала ишлаб чиқилмоқда. Эҳтимол, Москвада, лекин аниқ қаерда эканлигини айта олмайман. Ёшлар жамоаси ҳам йиғилади. Шунингдек, улар билан ўйнаш учун ҳам рақиб керак», - дея Карпиннинг сўзларини келтиради Спорт 24.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА ва ФИФА Украинадаги уруш туфайли Россия футболига қарши санкциялар жорий қилганди. Ҳозирда Россия жамоалари ва терма жамоалари халқаро майдонда ўйнай олмайди. Шу тариқа, Россия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш плей-оффида ўйнамайди ва Қатардаги Мундиални ўтказиб юборади.
Қолаверса, Москванинг «Спартак» клуби Европа лигасининг 1/8 финалида «Лейпциг»га қарши ўйини ҳам бекор қилинган. Немис клуби автоматик тарзда турнирнинг чорак финалига йўл олди.