Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

«Арсенал»нинг ЕЧЛда иштирок этган энг сўнгги таркибида кимлар бор эди ва улар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» АПЛнинг сўнгги турида «Уотфорд» устидан ғалаба қозониб, кучли тўртталикка киришни удда қилди. «МЮ» эса бу билан бир пайтда «Манчестер Сити»га мағлуб бўлган эди. Охирги пайтларда муваффақиятли одимлаётган Микель Артета жамоасини кўпчилик кейинги мавсумда ЕЧЛда ўйнашига ишонмоқда. Шимолий Лондон клуби 2017 йилдан бери ушбу нуфузли мусобақада қатнаша олмаётир. Ўша сўнгги мавсумида «Арсенал» плей-офф босқичида «Бавария» томонидан умумий ҳисобда 10-2 га имкониятни бой берган эди. Шундан бери «Арсенал» Европа лигасида уч марта қатнашди. Сўнгги икки мавсумни эса саккизинчи ўринда якунлашга мажбур бўлди. Ҳозир ўша 2017 йилдаги жамоа таркиби айни дамда қаердалиги ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Давид Оспина – дарвозабон

 

Оспина 2019 йилда «Арсенал»дан кетиб, «Наполи» сафига кўчиб ўтади. Унинг ўрни Бернд Лено томонидан тўлдирилади. Давид Оспина Неополь шаҳрида асосий дарвозабон сифатида ҳаракат қилмоқда. Бугунга келиб унинг жамоаси А серия чемпионлигига даъвогардир.

Начо Монреаль – ҳимоячи

Олти йиллик беминнат хизматидан кейин, испан футболчиси 2019 йилда ўз юртига йўл олади. У айни дамда «Реал Сосьедад» сафида ҳаракат қилади.

Лoран Косельни – ҳимоячи

Француз ўз жамоасини кучли қилишга ёрдам бериб келди. Айни дамда бирор клуб шарафини ҳимоя қилмаётган футболчи 2019 йилда «Арсенал»дан кетган эди. У ўз юрти жамоаси бўлмиш «Бордо» сафига қўшилади. Аммо Косельнининг иши у ерда унчалик юришмади.

Шкодран Мустафи – ҳимоячи

Мустафи ҳам Лондондаги сўнгги йилларини мураккаб ўтказди. У жамоадан тушиб қола бошлагач, ўз ватанига қайтди. Бир муддат «Шальке» шарафини ҳимоя қилди. Ушбу жамоа Бундеслигадан тушиб қолгач, Шкодран Испанияга йўл олди ва айни дамда «Леванте»да ҳаракат қилади.

Эктор Бельерин – ҳимоячи

Бельерин ўтмишдан қолган икки футболчидан бири ва ҳали ҳам «Арсенал»га тегишли. Испаниялик футболчи ўтган ёзда «Реал Бетис» сафига ижара асосида бориб қўшилган эди. У мавсум якунлангач жамоага қайтиш ниятида эмас ва кўп эҳтимол Испанияда қолади.

Жака – ярим ҳимоячи

Айнан ЕЧЛдаги сўнгги мавсум, Жаканинг «Арсенал»даги илк даврларига тўғри келади. Ушбу футболчи мана беш йилдирки, жамоа билан бирга. У билан ҳам кўплаб муаммолар юз берди. Жамоа сардорлигидан маҳрум этилган швейцариялик «Рома»га ҳам ўтиши мумкин эди. Аммо Артета уни олиб қолди. Айни дамда у жамоанинг асосий футболчиларидан биридир.

Чембрлен – ярим ҳимоячи

Инглиз футболчиси 2017 йилда жамоани тарк этган. Бу эса у учун фойдали бўлди. Айни дамда «Ливерпуль» сафида ҳаракат қилаётган Чембрлейн сўнгги уч йилда деярли ҳамма нарсани қўлга киритди. ЕЧЛ, АПЛ, Жаҳон чемпионлиги шулар жумласидандир.

Аарон Рэмзи – ярим ҳимоячи

Ремзи учун ишлар режадагидек кетмади. 2019 йилда «Ювентус»га борган уэлслик футболчи, у ерда қийналди. Жароҳатлар уни қийнади. Айни пайтда эса Ремзи Шотландияда, «Рейнжерс» сафида ижара асосида ҳаракат қилади.

Алексис Санчес – ҳужумчи

Санчес кутилмаганда «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилинади. Ундан «Олд Траффорд»да кўп нарса кутилган эди. Аммо у бир йил ўтиб, ижарага, «Интер»га бериб юборилди. 2020 йилда эса ҳужумчи миланликлар билан доимий битим тузди.

Тео Уолкотт – ҳужумчи

Уолкотт «тўпчилар»нинг ЕЧЛдаги сўнгги мавсумида тўпрур эди. Аммо у 2018 йилда жамоани тарк этиб, «Эвертон»га ўтади. Инглизнинг айни дамдаги клуби эса ўзининг ёшликдаги жамоаси «Саутгемптон»дир. Аммо у «авлиёлар» сафида жароҳатларга қарши анча узоқ кураш олиб боряпти.

Оливье Жиру – ҳужумчи

Жиру Лондонга 2012 йилда, «Монпелье» сафидан ташриф буюради. У олти йил «Арсенал» билан бирга бўлди. 2018 йилнинг январь ойида эса «Челси»га сотиб юборилади. 2021 йилдан ушбу вақтгача эса, француз ҳужумчиси «Милан»га Италия чемпионлиги йўлида ёрдам бериб келмоқда.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 10:20, 08.03.2022.
Ўқилди: 1983 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.