Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» требл қайд этмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон Чемпионлар лигаси 1/8 финали жавоб ўйини олдидан журналистларга жамоа жорий мавсум треблни қўлга киритишга қодир эканлигига ишонишини айтди.

«Биз бу қанчалик қийинлигини биламиз, лекин бизда ажойиб ўйинчилар бор ва биз бу мавсум требл қайд этмоқчимиз . Ўйлайманки, биз бу мақсадга эриша оламиз», - дейди «шаҳарликлар» дарвозабони.

Эдерсон шунингдек, ярим ҳимоячи Фернандиньонинг «Сити» ўйинига таъсири ҳақида ҳам гапирди.

«У ёш футболчиларга йўл-йўриқ кўрсатади, қолганларини эса қўллаб-қувватлайди. У бизга кўп ёрдам беради, биз унинг жамоа учун қанчалик муҳимлигини биламиз. У сардорликдан кўра кўпроқ, у клубнинг асосий фигураси», - дейди Эдерсон.

1/8 финал жавоб учрашувида «Манчестер Сити» Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Биринчи ўйин 5:0 ҳисобида «шаҳарликлар» фойдасига ҳал бўлганди.

Киритилди: 20:22, 08.03.2022.
Ўқилди: 1828 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик