Франциянинг "ПСЖ" клуби футболчиси Данилу Перейра Чемпионлар лигасининг 1/8 финал доирасида «Реал» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Ўйлайманки, тайёргарлигимиз жуда яхши. "Реал"ни ҳисобдан чиқармаслик керак, лекин биз жуда яхшимиз. Бугунги ўйин биринчи беллашувдан кўра бутунлай фарқ қилади. Биз диққатимизни жамлаган бўлишимиз ва худди ўтган сафаргидек тактик жиҳатдан яхши ўйнашимиз керак.
Ўзимизга бўлган ишонч юқори. Чунки бизда керакли сифат борлигини биламиз. Биз қилган ва қила оладиган ҳамма нарсага ишончимиз комил. Бунинг шарофати билан ўйнашимиз ва ўзимизга ишонч ҳосил қилишимиз осонроқ.
"Реал"нинг ҳисобни йўққа чиқаришига ҳаракат қилишини кўрамиз. Улар ғалаба қозонишга интилишади ва бу бутунлай бошқача "Реал" бўлади. Шундай экан, ўйин олдингисига қараганда анча очиқроқ бўлади. Биз бунга тайёрмиз. Бизда эса "Реал"ни мағлуб этиш учун қурол бор” - деди Перейра France Bleu нашри билан суҳбатда.