"Челси" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Роберто Ди Маттео "Барселона"га қарши кечган ЕЧЛ 1/2 финали ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз деярли идеал ўйин ўтказдик ва керакли натижани қўлга киритдик. "Барселона"га қарши ўйнаганингда кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўласан. Каталонияликлар тўпга мудом эгалик қилишади, бундай шароитларда вазифамиз улар томонидан келадиган хавфни камайтиришдан иборат бўлади. Бу ҳолда вазиятларни амалга оширишда батартиб ҳаракат қилиш ҳам талаб этилади.
Дрогба жуда муҳим гол киритди ва таъкидлаб ўтиш жоизки, бу тўп умумжамоа саъй-ҳаракатлари эвазига киритилди.
Мен ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламадим. Шунчаки жамоамиз жаҳоннинг энг яхши клубига қарши мардонавор ўйнади ва ўз классини намойиш этди.
Финалга чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайман? 50 га 50. Ҳали бизни уйимиздан узоқда — сафарда тўлиқ битта ўйин кутиб турибди", — дея Ди Маттео сўзларини келтирмоқда BBC.