Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Жаҳон футбол юлдузларининг ўзларидан ҳам машҳурроқ бўлган сингиллари борлигини билармидингиз?

Баҳо:
+ | -

Айни дамда Неймар қаерда эканини биласизми? Ҳа, топдингиз. У ўз юрти Бразилияга, оиласини кўргани кетган.


Футбол оламида ҳар йиллик муҳим саналар мавжуд. Масалан, ҳамма 26 декабрни Англияда боксинг дей деб билса, 31 август катта трансферлар ойнасининг ёпилиш санаси ҳисобланади. 11 марта эса ўша футбол дунёсининг юлдузи бўлган Неймар учун ўта муҳим кундир. Чунки у ҳар йили айнан мана шу пайтда Бразилияга ўз синглиси Рафаэлла Сантос (Бекран)нинг туғилган кунини нишонлагани боради. Рафаэлла бу йили 26 ёшни қарши олди. Неймар эса қарийб ўн йилдан буён 11 мартда Бразилияда бўлади. Футболчининг синглиси дунёга таниқли бўлган модель ҳамда мода мутахассиси саналади. Неймар эса айнан у учун ҳеч эринмайди. Супер юлдузнинг оилапарварлиги таҳсинга сазовар. Қуйида эътиборингизга яна бир нечта футболчиларнинг ана шундай машҳур сингиллари ҳақидаги маълумотларни ҳавола этамиз.

Гари, Фил ҳамда Трейси Невилл

Ака-ука Невилларни футбол оламида эришган ютуқларини яхши эслаймиз. Ҳа, улар мураббийликка қадам қўйишмади. Аммо футболчи сифатида мухлислар ёдида қолади. Уларнинг синглиси Трейси эса нетбол спорт тури билан шуғулланган. У ўз вақтида Англия терма жамоасининг машҳур юлдузи бўлган. Невилл Англия терма жамоасини ҳам маълум вақт бошқаради. Трейсининг ўйинчилик вақти Жаҳон ҳамда ҳамдўст мамлакатлар чемпионатидаги бронза билан ёдимизда қолган. У нетбол мураббийи сифатида икки бора «Манчестер» жамоаси билан мамлакат чемпиони бўлган эди.

Жанлуижи, Гуэндалина ҳамда Вероника Буффон

Буффон ҳақида жуда яхши биламиз. У Италия футболи тарихидаги энг кўп совринларга эга чиққан, узоқ вақт хизмат қилган дарвозабондир. Шундай бўлсада, афсонавий футболчи борасида ҳамма нарсани ҳам биламан деб ўйламанг. Чунки у ўз оиласида ягона халқаро даражадаги шахс эмас. Унинг иккита синглиси – Гуэндалина ҳамда Вероника собиқ терма жамоа волейболчилари эди. Хусусан, Гуэнделина ўз клуби «Матерна» таркибида Европа чемпиони бўлган. Волейбол ихлосмандлари ушбу даврларни яхши эслайди. Буффон ўз синглисига бу борада ҳавас қилса керак. Ахир ҳар нонуштада Гуэндалина ЕЧЛни ютиш армон бўлган укасига ўзининг Европа чемпиони бўлганида олган медалларини кўз-кўз қилиши мумкинда.

Тео ва Холли Уолкотт

Йигирма ёшгача бўлган футбол ихлосмандлари бу гапни қабул қилишга қийналиши мумкиндир. Аммо Тео бир томондан АПЛда энг яхши футболчилардан биридир. Собиқ Англия терма жамоаси аъзоси айни дамда 32 ёшда ва ҳали ҳам «Саутгемптон» сафида ҳаракат қилмоқда. У умри давомида Англия футболида қолган эди. Аммо унинг синглиси ҳам спортга ошно инсонлардан. Холли 2010 йилдан буён Бадибилдинг билан профессионал тарзда шуғулланиб келади. У ўз соҳасида Буюк Британиянинг иккинчи даражали спортчисига айланган.

Тибо ҳамда Валери Куртуа

«Реал» дарвозабони оиласида ўзига ҳос мавқейга эга. Чунки у футбол дарвозабони бўлган эди.
Унинг ота-онаси бутун умрини волейболга бағишлаган инсонлардан. Тибонинг синглиси ҳам уларнинг йўлидан кетди. Фақат унинг ўзи футболчи бўлди. Аммо Куртуа ишининг оиласи билан боғлайдиган жиҳат ҳам бор. У ҳам бўлса, қўл билан ўйнашдир. Фақат Куртуалар оиласида, ҳамма спортда қўлини ишлата олишади.
Тибо ҳамда унинг синглиси Валери орасида ютуқларга эришиш борасида кичик рақобат шаклланган. Негаки, сингил ҳам ўз акасидан қолишмасликка ҳаракат қилади. Валери Куртуа айни дамга қадар волейболда Бельгия кубоги, икки марта Бельгия суперкубоги, Европа чемпионатида бронза медали ҳамда 2013 йилги Европа лигасида кумуш медалига лойиқ топилган. Шундай қилиб, ҳам соврин ютиш ҳам машҳурлик борасида Валери акасидан қолишмайди.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: teamtalk.com
Киритилди: 21:21, 12.03.2022.
Ўқилди: 7013 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.