Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Терма жамоалар маркази вакиллари Олмалиқда

Баҳо:
+ | -

Бугун жамоамиз раҳбарияти ва мураббийлар штаби мамлакат терма жамоалар маркази вакиллари билан учрашишди.

Олмалиқ шаҳрига терма жамоалар маркази раҳбариятидан Рустам Акрамов, миллий терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов, ёшлар терма жамоаси мураббийи Азамат Абдураимов, Тошкент вилояти футбол федерацияси вице-президенти Шамил Яфаров ва халқаро бўлим етакчи мутахассиси Руслан Давлатовлар ташриф буюришди.

Олий лигада бу йил бешинчи мавсумини ўтказаётган "Олмалиқ" жамоаси аъзоларидан 5 нафари бугунги кунда мамлакат терма жамоаларига номзод ҳисобланишади. Олег Зотеев миллий терма жамоа рўйхатида бўлса, Фаррух Нурлибоев ҳам миллий ҳам 22 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси таркибидан ўрин олган. Шунингдек, Александр Лупашко, Исроил Эргашев ва Азамат Исроиловлар ҳам Алексей Евстафеев бош мураббийлик қилаётган ёшлар терма жамоасига номзоддир.

Терма жамоалар маркази вакиллари "Олмалиқ"қа қадар, "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Металлург" жамоаси раҳбарияти билан ҳам учрашишганди.

Мазкур йиғилишдан мақсад, халқаро ареналарда юртимиз шарафини ҳимоя этаётган терма жамоа аъзолари маҳоратини янада ошириш ва уларни физик ва руҳий ҳолатини мунтазам назорат қилиб туришдан иборат эканлигини Рустам Акрамов ўз сўзида айтиб ўтди. Шунингдек, рақобатни кучайтириш мақсадида клублар селекция мураббийларига ҳам эътибор қаратилиши айтиб ўтилди.

Миллий терма жамоа катта мураббийи Шуҳрат Мақсудов "Олмалиқ" жамоаси мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни ҳар доим ўз вақтида терма жамоа ихтиёрига қўйиб юбориши ҳамда бош жамоага номзодлар ўзларини яхши жиҳатларини намоён этаётганликларини гапирди. Азамат Абдураимов ҳам ёшлар терма жамоасига номзод футболчилар борасида ҳамиша "Олмалиқ" мураббийлари билан ҳамфикр иш юритилаётганлигини таъкидлади.

Якуний сўз ўрнида Рустам Акрамов шароитлар юқори даражада бўлмаса, терма жамоаларга муносиб номзодлар етказиб бераётган жамоамизга омад тилаб, келажакда юрт шаънини ҳимоя этувчи футболчилар сони Олмалиқда янада кўпайишига умид билдирди. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда терма жамоага номзод футболчилар билан қўшимча машғулотлар ўтказилиши режасини тузиб чиқиш ва амалга татбиқ этиш борасида кўрсатмалар берилди.

"Олмалиқ" жамоаси бош мураббийи Игорь Шквирин меҳмонларни ташрифи ва жамоа ривожи йўлида берилган тавсиялари учун миннатдорчилик билдирди.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 20:42, 19.04.2012.
Ўқилди: 7161 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.