"Ливерпуль" ҳужумчиси Садьо Мане футболчиларнинг кундалик ҳаёти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ҳа, футболнинг менга ёқмайдиган ўзига хос қадриятлари бор. Бу мен олган тарбия билан боғлиқ. Лекин мен танқид қилишни хоҳламайман.
Кичик шаҳардан бўлган бола учун эришган нарсаларим катта ғалабадир. Роналду ёки Неймарнинг турмуш тарзига келсак, бу мен учун эмас. Мен уларни ижтимоий тармоқларда кузатиб бораман ва бу мен учун етарли. Улар ақл бовар қилмайдиган ҳаётга эга, аммо бу мен учун эмас ”, - дейди Мане.