Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийи Валерий Карпин мавум якунлангандан сўнг ўз лавозимидан кетиши ҳақидаги хабарларни шарҳлаб ўтди.
"Бош мураббий курсисида қолишни мўлжаллаяпманми? Сиз ўз хулосангизга эга бўлишга ҳақлисиз. Лекин менинг қароримни якунловчи тур бўлиб ўтадиган 13 май куни билиб оласиз.
Ван Гал ва Раньери? Бу музокаралар ҳақида эшитган бўлар эдим. Лекин билмайман. Бу хабар қизиқ бўлди", - дея Карпиннинг сўзларидан иқтибос келтиради "Советский спорт".