"Герта" расмий сайти жамоага Феликс Магат бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида эълон қилди.
68 ёшли германиялик мутахассис билан тузилган шартнома 2021/22 йилги мавсум охиригача амал қилади.
Магат 2017 йилнинг декабрида Хитойнинг “Шандун Луненг” клубидан истеъфога чиқарилганидан буён мураббийлик қилмаётган эди.