Берлиннинг «Герта» клубига янги мураббий тайинланди. Хабарларга кўра, Феликс Магат клубни мавсум сўнгига қадар бошқардиган бўлди. У олдинроқ ишдан олинган Тайфун Коркутнинг ўрнини эгаллаши белгиланган.
Ушбу ўзгартириш «Герта» учун мавсумдаги учинчиси бўлди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Коркут Фреди Бобични алмаштирган эди.