Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Фергюссон: «Эшли Янгни тинч қўйинглар»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Сэр Алекс Фергюссон сўнгги пайтда жуда кўплаб танқидларга учраётган шогирди Эшли Янгни ҳимоялаб чиқди.

Сэр Алекснинг фикрича, Эшли Янгнинг сўнгги ўйинларда жуда кўп симуляция ишлатаётганлиги борасидаги фикрлар жуда бўрттириб юборилган.

"Астон Вилла"га қарши ўйинда мехмонлар ҳимоячиси Кларк уни тўхтатиб қолди. Агар тўхтатмаганида Янг гол уриши мумкин эди. Бу 100%ли голли вазият эди, Кларк эса уни ҳеч кимга билдирмасдан тўхтатишга уринди -Пенальти. Янг ўша вазиятда атайин рақибини қоидани бузишга мажбур қилиш учун ҳаракат қилдими, ёки ўзи атайин йиқилдими буниси қоронғу. Аммо айтишим керакки у шунчаки йиқилмади.

Ўйиндан сўнг у билан бу борада гаплашдим. У ўзини жуда ҳотиржам тутди. Янг қандай клуб шарафини ҳимоя қилаётганини билади. Ўйлайманки бундай ҳолат бошқа қайтарилмайди.", дейди сэр Алекс.

"Қизил Иблислар" бош мураббийи Эшли Янг ҳақида тўхталар экан, бир неча шунга ўхшаш мисолларни ҳам келтириб ўтди.

"Мен "Бавария" - "Реал" баҳсини томоша қилдим ва айтишим керакки, ўша учрашувдаги айрим ҳолатлардан жуда ажабландим. Ҳар иккала жамоа аъзолари ўйин пайтида роса "шўнғишди", симуляциялар ишлатишди. Ишонишингиз мумкин, Эшли Янг билан содир бўлган вазият, "Бавария" ҳамда "Реал" ўйинидаги вазиятлар олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.

"Челси" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин борасида ҳам ҳудди шундай фикр билдириш мумкин.

Умуман бутун мавсум давомида жуда кўплаб вазиятлар содир бўлади. Гоҳида сенинг фойдангга, гоҳида эса рақиб фойдасига. Бундан фожеа ясаш керак эмас.

"Уиган"га қарши баҳсда бизнинг фойдамизга пенальти белгилашмади. Вахолангки, у ерда тоза пенальти бор эди. Лекин биз дод-вой кўтарганимиз йўқ. Вазиятни борича қабул қилдик. Чунки бундай вазиятлар ҳар доим содир бўлади. Қачондир унинг фойдаси тегса, қачондир тегмайди.

Эсингизда бўлса, "Ньюкасл"га қарши баҳсда ҳам дарвозамизга пенальти белгиланган эди. Ўша вазиятда пенальти йўқлигини ҳатто ўша ўйинни бошқарган Майк Райли ҳам тан олди. Ўйиндан кейин у бизнинг олдимизга келди ва кечирим сўраганди. Хўш, нима ўзгарди. Бунақаси бўлиб туради", - дея Фергюссоннинг сўзларидан парча келтирмоқда "МЮ" расмий сайти.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:08, 20.04.2012.
Ўқилди: 6040 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.