Фаолияти давомида таниқли мураббий нафақат яхши тактик, балки таркибни кучайтириш учун доимо сармоя киритишга тайёр инсон сифатида ҳам машҳур бўлиб, қўлга киритиш мумкин бўлган ҳамма совринни ютиб чиқди. Бугун биз португалияликнинг энг ғалати (ёмон эмас) трансферларини тўпладик.
13. Абдул Рахмон Баба
“Мен жамоа билан ўйнашни интиқлик билан кутяпман. Футбол - бу бир кишининг ўйини эмас, биз бирга ўйнашимиз керак», - деди ганалик чап қанот ҳимоячиси 2015 йилнинг августида «Челси»га ўтганидан кейин.
“Моуриньо дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири ва мен у билан ишлашни интиқлик билан кутаман. Менимча, у баъзида кулгили бўлиши мумкин, мен буни телевизорда кўрганман, лекин у меҳнатсевар ва тактик мураббий" - деганда ўшанда Абдул Раҳмон Баба.
Раҳмон ўзининг дебют мавсумида "Челси"да 23 ўйин ўтказди. Премьер-лигада дебют мавсумдан етти йил ўтган бўлса ҳам, Абдул Раҳмон ҳозиргача "Челси" футболчиси саналади ва у ҳозирда "Рединг" жамоасида ижара асосида ўйнамоқда.
12. Тал Бен-Хаим
Исроиллик ҳимоячи Сэм Эллардайснинг «Болтон» жамоасида яхши ўйин намойиш этди, шунинг учун 2007 йилнинг ёзида унинг шартномаси тугагач, унга бир қанча клублар қизиқиш билдиришди.
Моуриньо бошчилигидаги "Челси" қолганларга қараганда эпчилроқ бўлиб чиқди, гарчи уларнинг сафида Жон Терри, Рикардо Карвалью ва Алекс каби ҳимоячилар бор бўлсада, Моуриньо Бен-Хаимни жамоага олишга қарор қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, Жозе Талга асосий таркибдан жой ваъда қилинган.
Кейин Моуриньо 2007 йилнинг сентябрида мавсумни ёмон бошлаганидан сўнг "Челси"ни тарк этиб, Бен-Хаймни шарманда қилди. Жамоага Авраам Грантнинг келиши ҳам Бен-Хаимга ёрдам бермади. Аксинча, икки юртдош ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келди ва Грант футболчининг икки ҳафталик маошини жаримага тортди.
"Мени бу ерга олиб келган Жозе эди, унинг захира футболчиси бўлмаслигимга кафолатини мен ва ундан бошқа ҳеч ким билмайди. Грант билан мен учун ҳеч нарса порламайди" - деганди Бен-Хайм.
У «Челси»да бир мавсум ўйнади ва бор-йўғи 13та ўйинда майдонга тушди холос. "Челси" уни сотиб олишга муҳтож эдими?
11. Хамит Олтинтўп
Бу «Реал»нинг ҳақиқий ғалати трансфери эди, чунки, бундан бошқа сўз йўқ. Олтинтўп 2011 йилда 28 ёшида "Бавария"дан эркин агент сифатида Мадридга кўчиб ўтган эди.
Туркиялик футболчи клубда бир йил давомида бор-йўғи бешта ўйинда майдонга тушганини инобатга олсак, бунга арзимаган деган хулосага келиш мумкин. Ҳатто заҳирадаги ўйинчиларга ҳам пулни аямасликка одатланган клуб учун ғалати иқтисодий қарор.
Ўшанда Моуриньо бошчилигидаги "Реал" Ҳамит билан тўрт йиллик шартнома имзолади, аммо бир мавсумдан кейин уни «Галатасарой»га сотиб юборди.
10. Радамель Фалькао
Бир пайтлар Европанинг энг яхши ҳужумчиси бўлган Радамел Фалкао Моуриньо жамоаси билан шартнома имзолаганидан сўнг, умуман ўзига ўхшамай қолганди. "Манчестер Юнайтед" Англияга умуман ўрнашиб кета олмаган футболчи билан шартнома имзолади. Тўғрироғи, Моуриньо уни ўринбосар сифатида кўрди. Бироқ, Фалькао бутун бошли чемпионатда фақат битта гол урди.
9. Муҳаммад Салоҳ
Бундай рўйхатда сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бирини кўриш ғалати. Моуриньо 2014 йилнинг январида Салоҳ билан шартнома имзолаган, бироқ уни орадан ҳеч қанча вақт ўтмай "Фиорентина" жамоаси ижарага бериб юборганди ва кейинчалик сотиб юборганди. "Челси" мухлислари Салоҳ бир пайтлар "кўклар"нинг футболчиси бўлганини даҳшат билан эслашади ва нега португалиялик мутахассис унга ишонмаганини ҳалигача тушунмайди. Салоҳ айни пайтда "Ливерпуль" таркибида қандай ўйин кўрсатаётгани Жозени тушларига ҳам кираётган бўлса керак.
8. Хуан Куардадо
Салоҳ сингари Куадрадо ҳам январда 23 миллион фунтга сотиб олинди, бироқ бор-йўғи 13 ўйиндан сўнг у ижарага берилди ва охир-оқибат «Ювентус»га сотиб юборилди. Хуан айни пайтда "Ювентус"нинг энг ишончлик футболчиларидан бири саналади.
7. Филипе Луис
2014 йилда Мадриднинг «Атлетико» клубидан 18 миллион фунт эвазига дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячисини қўлга киритиш ўша пайтда катта муваффақият бўлиб туюлганди. "Челси" Филипени сотиб олганидан кейин, Моуриньо асосий таркибда кўпроқ Сезар Аспиликуэтани майдонга тушира бошлади.
Луис клубда бор-йўғи бир йил ўйнади ва 14 миллион эвазига «Атлетико»га қайта сотиб юборилди. Нима мақсадда амалга оширилган трансфер деб ўйлайсиз?
6. Иржи Ярошик
"Челси" Иржи Ярошикни 2005 йилда Москванинг ЦСКА жамоасидан сотиб олганди. Иржи янги жамоасига кўчиб ўтиши биланоқ «Челси» сафида Лига кубоги финалида асосий таркибда майдонга тушди ва Кубокни қўлга киритди. Сўнгра, "Челси" таркибида Англия чемпионлигини қўлга киритди. Футболчи янги жамоасига кўчиб ўтгач, бу даражада тез ютуқларга эришинини кутмаганди. Кейинги йили эса Ярошик "Челси"га керак бўлмайди қолди ва қандай тез келган бўлса, шундай тез сотиб юборилди.
5. Жо Харт
Англиялик тажрибали дарвозабон билан шартнома имзолаш мантиқий ғоя бўлиб туюлди ва Харт 2020 йилда «Тоттенхэм»га келганида ҳеч ким ажабланмади. Аммо дарвозабон клуб учун ватанпарварлик қилмаганди. Ҳатто «шпорлар» Загребнинг «Динамо» жамоасига ютқазиб, Европа лигасидан чиқиб кетганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда «иш бажарилди» деган постлар қолдириб, анча шарманда қилганди.
4. Марко Арнаутович
Марко Арнаутович, авваллари «Вест Хэм» ва «Сток Сити» клубларида ўйнаган машҳур "ёмон" бола, "Интер"да Жозе Моуриньо қўл остидаги қисқа муддатли фаолияти туфайли техник жиҳатдан Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.
Бошиданоқ ғалати шартнома тузилди. Кейинчалик сотиш олиш шарти билан «Твенте»дан ижарага олинди. "Интер"даги фаолиятининг бошиданоқ у ўзини худди Криштиану Роналдудан кам эмасдек тутди.
«Интер» уни сотиб олишга қарор қилгунга қадар А Серияда атиги уч марта ўйнади. Моуриньонинг таъкидлашича, Арнаутович билан биринчи марта учрашганида, Марко ўзини клубнинг барча ҳужумчиларидан энг яхшиси деб таъкидлаган.
Ўша пайтда "Интер" таркибида Златан Ибраҳимович, Эрнан Креспо ва Адрианолар ўйнарди. Моуриньо ҳайратда қолди ва шартномани бекор қилиб, унинг болаларча хатти-ҳаракатларидан шикоят қилди.
«Марио Балотелли унинг энг яхши дўсти ва улар бир хил характерга эга. Бу осон эмас»-деганди Жозе.
3. Эммануэль Адебайор
2011 йилнинг январь ойида «Реал» ҳужум чизиғида инқирозига учради. Гонсало Игуаин жароҳат олди ва Моуриньо негадир ғалати сабабларга кўра Карим Бенземага ишонмади.
Клуб Мирослав Клозе ҳақида ўйлаб, Руд ван Нистелройни «Гамбург» жамоасидан муддатдан олдин қайтариб олишга ҳаракат қилди. Ўшанда раҳбарият ундан бу ишни қилмасликни илтимос қилганига қарамай, Моуриньо Адебайорни «Манчестер Сити» клубидан олти ойга ижарага олди.
Адебайор унчалик ёмон ўйин кўрсатмади ва 22 ўйинда 8 та гол урди, бироқ бу Моуриньо уни 15 миллион фунтга сотиб олишга ишонтириш учун етарли бўлмади.
Адебайорга нисбатан Жозенинг иҳлоси баландлик қилганди, чунки биз ҳалигача Адебайорни Карим Бенземадан афзал кўрганига ишона олмаймиз.
2. Жедсон Фернандеш
Моуриньо «Тоттенхем»да узоқ вақт ишламади, аммо 18 ой ичида у кўп нарсага эришди. Мисол учун, Жедсон Фернандешнинг трансфери.
«Бенфика»дан ижарага олинган португалиялик футболчи шунчалик ёмон ўйнадики, худди у биринчи марта футбол ўйнаётгандек туюлди. Олти ойдан кейин ижара шартномаси бекор қилинди. Фернандеш "шпорлар" таркибида 14 ўйинда майдонга тушди ва битта ҳам гол ура олмади. Кўриниб турибдики, барча январь ойлари Фернандешлар учун бир хил даражада яхши эмас.
1. Папи Жилобожи
Жозенинг энг ғалати трансфери "Челси"ни иккинчи марта бошқарганида содир бўлди. 2015 йил ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида сотиб олинган Папи Жилобожи клубга 4 миллионга тушди. Кейинчалик негадир у дарҳол Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан четлаштириб юборилди.
Папининг «кўклар» сафидаги ягона ўйини - Лига Кубогида Фалькаонинг ўрнига захирадан майдонга тушгани бўлди. Уни бошқа ҳеч ким кўрмади. Папи "Челси"дан кейин бешта жамоа алмаштирди ва ҳозирги пайтда Туркиянинг "Газиантеп" жамоасида ўйнаб юрибди.