Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Суперлига. АГМК — «Насаф»: превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати ҳамда кубок доирасида 2008 йилдан буён давом этаётган қарама-қаршилик: АГМК - "Насаф" тўқнашувида 35-беллашув.

Ҳозирга қадар ўтказилган 34 учрашувда жамоамиз 7 ғалаба, 12 дуранг ва 15 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 30-49.

"Насаф" ўтган мавсум Суперлигада 4-ўринни қўлга киритди. АГМК эса кетма-кет иккинчи йил бронза медалини қўлга киритди. Чемпионатда ҳам ёнма-ён кетган ва мавсум давомида ўзаро рақобатга киришган бу икки жамоалар эндиликда янги мавсумда совриндорлар орасида ўзаро рақобатлашишмоқда. Айни пайтда ўтказилган икки турдан кейин ҳам жамоалар нисбатан ўхшаш ҳолатда. Яъни ҳар иккала жамоа кутилмаганда мавсум стартини ғалабасиз бошлади. Шу боисдан ҳам бўлажак баҳсда ҳар иккала жамоа финал беллашувига чиққандек ғалаба учун жиддий курашиши аниқ.

Ўйин бош ҳаками этиб тайинланган Азиз Асимов 15-маротаба жамоамиз иштирокидаги баҳсда ишлайди. Асимов бошқарган ўйинларда жамоамиз 5 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубиятга учраган.

Бўлажак ўйин АГМК жамоаси учун жорий мавсум Олмалиқдаги илк ўйин бўлгани учун очилиш учрашуви сифатида ўтказилади ва унда стадионга ташриф буюрувчи мухлисларни бир қатор совға ва қизиқарли дастурлар кутади. Мазкур ўйиндан олдин ва танаффусда эстрада юлдузи Ҳамдам Собиров ўзининг хит қўшиқлари билан ишқибозларга кўтаринки кайфият улашиши режалаштирилган.

Ўйин 20 март куни, Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 17:00да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:45, 15.03.2022.
Ўқилди: 1382 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.