Sky Germany нашри хабарига кўра, "Бавария"нинг 27 ёшли футболчиси Леон Горетцка жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб, жамоанинг умумий гуруҳида машғулотларга киришган. У Бундеслиганинг кейинги тур ўйинида жамоасига ёрдам бера олади.
Жорий мавсумда Горетцка “Бавария” сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.