Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Ўзбек боксининг ёш юлдузлари ва маҳоратли таэквондочиларимиз тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -

Маълум қилганимиздек, баҳор фаслининг илк кунларида ўз ютуқлари билан мухлисларимизга қувонч улашган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз, шунингдек, таэквондо бўйича катталар жамоамиз бугун тонг саҳарда Тошкентга қайтиб келишди.

Қаҳрамонларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида муносиб кутиб олинди. Тадбирда Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, Миллий Олимпия қўмитаси, Спорт яккакурашлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон бокс федерацияси ва таэквондо ассоциацияси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хизматчилари ҳамда ҳарбий оркестр, спортчиларимизнинг яқинлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Катта таркибдаги жамоаларимизнинг ҳар бири алоҳида тантана билан қарши олинди. Тадбирда мутасаддилар спортчиларимизни қутлашар экан, улар қайд этган натижа ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқишини янада орттиришга, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт тарғиботининг ошишида улкан ҳисса қўшишини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, ёш боксчиларимиз 1-14 март кунлари Иорданияда ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муносиб иштирок этишди. Унда рингга кўтарилган 49 нафар боксчимизнинг 43 нафари шоҳсупага кўтарилди. Шубҳасиз, бундай натижа билан улар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладилар. Қолаверса, таэквондочиларимиз 4-14 март кунлари Эронда ўтган 3 та халқаро мусобақада 7 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза, жами 24 та медалга сазовор бўлишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:33, 16.03.2022.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик