"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоада яна узоқ вақт қолмоқчи эканлигини айтди.
- "Барселона" сиздан шартномани 6 йилга узайтиришни сўраса, рози бўлармидингиз?
- Албатта!
- Сизга "Бавария"дан таклиф тушдими?
- Мен бу ердан кетишни истамайман. "Бавария"дан таклиф тушмади, аммо тушса ҳам тезда рад жавобини бераман", - деди нидерландиялик ярим ҳимоячи.